BBC navigation

Гавана: Харобалар жозибаси

Сўнгги янгиланиш 17 декабр 2012 - 14:58 GMT

havana

  • Лондондаги Майкл Хоппен галереясида очилган кўргазмада Куба пойтахти Гавананинг ранг-баранг, кўҳна ва ҳашаматли биноларини томоша қилиш мумкин.
  • АҚШлик сураткаш Майкл Истманнинг "Гавана сериялари" номли кўргазмаси Куба пойтахтининг вайронага айланаётган меъморчилигини акс эттиради.
  • Бир вақтлар бойваччаларнинг уйи бўлган иморатлар ўн йиллар оша АҚШ санкцияларидан жабр чеккан иқтисод туфайли жонли музейларга айланган.
  • Майкл Хоппен галереяси баёнотида айтилишича, харобада ҳам гўзалликни кўриш мумкин.
  • Суратлар Истманнинг тўртинчи Куба сафари чоғида олинган.
  • Унинг сурат олиш услубига кўра, сунъий ёруғлик қўлланмайди, натижа эса воқеъликни акс эттиради.
  • Истманнинг суратлари биноларнинг тарихидан ҳикоя қилади. Бўёқ ўчган жойда аввал осилган суратнинг арвоҳи тургандек.
  • Суратларнинг кўпи ўтмишга бўлган соғинчни уйғотади.
  • Истманнинг суратлари Тайм, Лайф ва Американ Фотографер журналларида чоп қилинган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.