BBC navigation

Фотолавҳа: 2012 йилнинг эсда қоладиган ҳодисалари

Сўнгги янгиланиш 28 декабр 2012 - 16:27 GMT
  • Миср бўйлаб 18 кунлик норозилик чиқишлари ортидан Президент Ҳусни Муборак истеъфога чиқишга мажбур бўлди. У мамлакатни қарийб 30 йил бошқарганди. Кейинроқ, Ҳусни Муборакка бир умрлик қамоқ жазоси берилди. Маҳкама ҳаками у намойишчиларни отишга тўғридан-тўғри буйруқ берганини исботловчи далиллар қўлга киритилмагани, аммо Муборак жаноблари ўлим ҳолларини олдини олишга муваффақ бўлолмаганини айтди.
  • Шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла илк бор биргаликда хориж сафарига чиқишди. Улар Қиролича Елизавета IIнинг Олмос Юбилейи доирасида Канадага боришди.
  • 2012 йилнинг январида қора матога ўранган гуруҳ "Уолл Стритни ишғол қил" дея номланган норозилик чиқишлари уюштиришди. Намойишлар АҚШнинг Сан-Франсиско ва Калифорниянинг молиявий мавзеларида ташкил қилинди. Кейин ушбу норозилик намойишлари ер юзи бўйлаб қатор йирик шаҳарларга ҳам ёйилди.
  • 4 мингдан ортиқ йўловчини олиб кетаётган "Коста Конкордия" кемаси 14 январ тунида Италиянинг ғарбий қирғоқларида тошга урилиб, ҳалокатга учради. Оқибатда 32 киши нобуд бўлди.
  • Футбол ишқибозлари 2012 йил Оврўпо чемпионати финал босқичини томоша қилишмоқда. Беллашув Испания терма жамоасининг тарихий ғалабаси билан якун топди.
  • Ҳайдарободдаги Батини Гоудлар жамлоғида мана бу аёл қўлбола дорига ботирилган тирик балиқни ютишга ҳозирланмоқда. Ака-ука Гоудлар ўзларининг балиқдан тайёрланган дорилари астма ва нафас олиш билан боғлиқ касалликларни даволашига ишонишади. Уни синаб кўриш учун эса, улар минглаб одамларни ўз жамлоқларига йиғишга муваффақ бўлишди.
  • Апрелда Судан Республикаси Жанубий Судан билан чегараси бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Қарор икки томон кучлари ўртасида бир неча ҳафта давом этган тўқнашувлар ортидан олинди
  • АҚШнинг Мэриленд штатида саноати ривожланган саккиз давлат анжумани чоғи Британия Бош вазири Девид Камерун Оврўпо чемпионлар лигаси беллашувларида Челси жамоаси тарафидан жарима тўпи киритилиши томоша қиларкан, қувончини ичига чиғдира олмади.
  • 2012 йил Афғонистонда НАТО етакчилигидаги кучларга қарши афғон аскарлари тарафидан ҳужумлар кучайди.
  • Жанубий Африка Президенти Жакоб Зума иш ташлашлар пайти полиция томонидан отиб ўлдирилган кончилар хотирасига бир ҳафта мотам эълон қилди. Марикана конида ўтган август ойида юз берган ҳодисада 34 кончи оламдан ўтганди.
  • Қироличанинг Олмос Юбилейи Британияда йил давомида байрам қилинди.
  • Июнда Муҳаммад Мурси Миср Президенти сифатида қудратга келди.
  • Сурияда Президент Башар ал-Ассадга содиқ кучлар ва мухолиф исёнкорлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар иккинчи қишдирки давом этмоқда. Можарода минглаб сурияликлар ҳаётдан кўз юмишди. Яна юз минглаб одамлар жанглар туфайли мамлакатни ташлаб чиқишди.
  • Америка Президенти Барак Обама иккинчи муддатга сайланди. У сайловда ўз рақиби республикачи Мит Ромнини мағлуб этди.
  • Сомали полиция зобити ал-Шабаб гуруҳи аъзоси сифатида гумон қилинган шахсни қўлга олмоқда. Ал-Қоидага алоқадор кўрилган ушбу гуруҳ кейинги икки йил ичида мамлакатнинг аксар йирик шаҳарларидан қувиб чиқарилди. Аммо, ҳамон кўплаб қишлоқ ҳудудларини назорат қилади.
  • Қарийб 20 йил Бирмадан чиқарилмаган Аун Сан Су Чи 1988 йилдан бери илк бор Оврўпога сафар қилди. У умрининг охирги аксар қисмини Бирмада уй қамоғида ўтказган ва расмийлар 2010 йили уни озод этгандилар.
  • Атлантика океанининг Америкага қарашли соҳилларини қаърига тортган Санди тўфони 90дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди.
  • Ноябр ойи Исроил Ғазога қарши ҳарбий амалиётлар бошлади. 8 кун давом этган қарама-қаршиликларда 158 фаластинлик ва 6 исроиллик нобуд бўлди. Исроил ўз ҳужумлари Фаластин ҳудудидан отилаётган ракеталарга жавобан эканини айтди.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.