BBC navigation

Аёлларга муносабат Тошкент ва Деҳлида қандай фарқ қилади?

Сўнгги янгиланиш 4 январ 2013 - 14:45 GMT

Медиа плейер

Деҳлидаги автобусда зўрланиши ортидан вафот этган қиз ҳикояси йирик намойишларга сабаб бўлди. Намойишчиларга кўра, Ҳиндистон бўйлаб аёллар мунтазам равишда жинсий таҳқирловлар ва ҳужумларга учрайдилар, ва аёлларга қарши жиноятлар жиддий қабул қилинмайди.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ҳиндистон ҳукумати пойтахт Деҳлида энди кўпроқ аёл полициячилари ёлланишини билдирган. Бунга ўтган ой автобусда талаба қизнинг бир гуруҳ эркаклар томонидан жинсий зўрланиши ортидан юзага келган йирик норозилик намойишлари сабаб бўлмоқда.

Зўрланган ва дўппосланган 23 ёшли қиз танаси ва миясига олган оғир жароҳатлардан вафот этган. Беш эркак расман қотилликда ва зўравонликда айбланаяпти.

Намойишчиларга кўра, Ҳиндистон бўйлаб аёллар мунтазам равишда жинсий таҳқирловлар ва ҳужумларга учрайдилар ва аёлларга қарши жиноятлар жиддий қабул қилинмайди.

Би-би-си Деҳлида таълим олиб қайтган тошкентлик аёлдан Деҳли ва Тошкентдаги аёлларга бўлган муносабатни қиёслашни сўради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.