BBC navigation

150 ёшли Лондон метросининг энг ажойиб плакатлари

Сўнгги янгиланиш 10 январ 2013 - 16:11 GMT

london_tube

  • Лондоннинг Транспорт музейида Лондон метросига бағишлаб босилган 150та плакат кўргазмага қўйилади.
  • Лондон метросининг 150 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасидаги кўргазмада Эдвард Макнайт Кауффер ва Пол Наш каби рассомлар яратган асарлар намоён этилади. Бу асар Femme Bien Informee (Бохабар аёл) деб номланиб, 1972 йилда Ҳарри Стивенс томонидан яратилган.
  • Плакатлар музей архивидаги 3300 плакатлар орасидан танлаб олинган. (Лондонни ҳаракатлантираётган жиҳоз. Ман Рей, 1938)
  • Кўргазма олти йўналишга эга: Ўз йўлингни топ, Энг ёруғ Лондон, Пойтахт маданияти, Баридан воз кечиб, Лондонни ҳаракатлантираётган жиҳоз, ҳамда Шаҳрингни сев. (Жан Дюпа, 1930)
  • "Ўз йўлингни топ" қисми Лондон метроси хариталари ва этикетни ўргатувчи плакатлардан ташкил топган. (Тейт галереясига метро орқали бориш. Девид Бут, 1987)
  • Улар орасида йўловчиларни тинчлантирувчи ва метро ҳақида огоҳ қилувчи плакатлар ҳам бор. (Метро ҳамма учун. Алфред Франс, 1911)
  • "Энг ёруғ Лондон" қисмида тунги тадбирлар ва спорт мусобақалари ёритилади. (Метро ва автобус орқали тунги ҳаёт. Дан Ферн, 1998)
  • "Пойтахт маданияти" ҳайвонот боғи, галереялар ва музейлардаги маданий тадбирларга бағишланади. (Кю Гарденс боғи. Клайв Гардинер, 1926)
  • "Баридан воз кечиб" қисмида одамларни Лондон метросидан фойдаланиб, шаҳар чеккасига чиқиб дам олишга ундаган плакатлар кўргазмага қўйилган. (Дистрикт йўналиши орқали Исткотга йўл. Чарлс Пиерс, 1913)
  • "Лондонни ҳаракатлинтирувчи жиҳоз" қисмида метро лондонликлар ўз ҳаётларини кечиришларига қандай ёрдам бергани, ҳамда технологик ўзгаришлар ҳақидаги плакатларни ўз ичига олади. (Биз сизнинг метронгизни ўзгартираяпмиз. Студио Оскар, 2007)
  • "Шаҳрингни сев" қисми Лондоннинг энг кўзга кўринган зиёратгоҳларига бағишланади.
  • "Постер Арт 150 - Лондон метросининг энг ажойиб дизайнлари" кўргазмаси Лондон транспорт музейида 15 февралдан 27 октябргача очиқ бўлади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.