BBC navigation

Озарбайжонда зўравон намойишлар, яраланганлар бор

Сўнгги янгиланиш 24 январ 2013 - 13:53 GMT

Озарбайжонда зўравон намойишлар, қурбонлар бор

  • Зўравон намойишлар ўтган тун Озарбайжоннинг шимолий-ғарбий Исмоилли туманида келиб чиққан. Юзлаб намойишчилар туман ҳокимлиги биносини ўраб олиб, ҳоким Низомий Алекперов истеъфосини талаб этишган.
  • Ғазабнок намойишчилар битта меҳмонхона ва учта машинага ўт қўйишган.
  • Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот мулозимларига кўра, ҳам ўз ходимлари ва ҳам намойишчилар орасида яраланганлар бор.
  • Айрим фаразларга кўра, одамларнинг норозиликларига меҳмонхоналардан бирининг "фаҳш уяси"га айланиб кетгани сабаб бўлган.
  • Айрим фаразларга кўра, тартибсизликларга туман ҳокими жияни ва Озарбайжон Меҳнат вазирининг ўғли тушган Hummer русумидаги машина билан боғлиқ автоҳалокат сабаб бўлган.
  • Айрим хабарларга кўра, автоҳалокат ортидан, туман ҳокимининг жияни маҳаллий аҳолини ҳақорат қилган. Бундан ғазабга келган ёшлар меҳмонхонага ҳужум қилиб, Hummer ва иккита Chevrolet русумидаги машинани ёқиб юборишган.
  • Зўравон намойишлар ярим тунга қадар давом этган. Исмолли шаҳрида қўшимча хавфсизлик кучлари ташланган.
  • Маҳаллий интернет нашрларининг ёзишича, меҳмонхона Алекперовлар оиласига тегишли бўлган. Туман милиция идорасининг билдиришича эса, ушбу можарога вазир ўғлининг ҳеч бир алоқаси йўқ.
  • Масъулларга кўра, ҳодиса юз берган пайтда Hummer русумидаги машинани меҳмонхона маъмури Эмил Шоҳмардонов бошқараётган бўлган ва у ҳозир ҳибсга олинган.
  • Маҳаллий ахборот-воситаларига кўра, намойишчилар туман ҳокими Низомий Алекперовнинг уйи олдида ҳам тўпланишган, унга туташ қурилган иншоотга ўт қўйишган ва ҳовлини тошбўрон ҳам қилишган.
  • Фаоллар зўравон намойишлар ортидан намойишчиларга қарши қатағонлар бошланишидан хавотирдалар.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.