BBC navigation

Уго Чавеснинг вафоти Ўзбекистонда қандай акс-садо топди?

Сўнгги янгиланиш 6 март 2013 - 10:38 GMT

Медиа плейер

Уго Чавес баъзи ўзбекистонликларга жозибадор сиёсатчи ва қашшоқлар ҳомийси сифатида таниш. Би-би-си ўзбекистонлик ўқитувчи ва бошқа оддий фуқаролар билан боғланиб, унинг ўлимига Ўзбекистонда бўлаётган қизиқиш ҳақида сўради.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Венесуэла Президенти Уго Чавес ҳукумат тепасида ўтказган 14 йили ортидан 58 ёшида вафот этган.

Жаноб Чавес бир йилдан ошиқки саратон касали билан қаттиқ оғриб, Кубада қатор жарроҳлик амалиётларини бошидан кечирган.

Собиқ аскар Чавес Венесуэла сиёсий саҳнасига 1992 йилда амалга ошмаган ҳарбий инқилоб билан кириб келди.

Қамоқда ўтказган икки йили ортидан у сиёсатга қайтди ва 1998 йил бўлиб ўтган сайловларда йирик дастак билан президентлик лавозимини қўлга киритди.

Ўзини социалист ва инқилобчи деб атаган Чавес қашшоқ қатлам орасида давомий дастакка эга бўлган ва Венесуэланинг нефть савдосидан йиғилган бойлигини ижтимоий сиёсатлари йўлида қўллаши билан сўнгги сайловларда ҳам ғолиб чиққан.

Лекин, унинг танқидчилари Чавесни иқтисодни барбод қилиш ва мамлакатни диктатура сари етаклашда айблаб келишган.

Халқаро саҳнада Чавес АҚШ "империализм"ининг ашаддий танқидчиси бўлган ва Вашингтонни ўзига қарши 2002 йилда амалга ошмай қолган давлат тўнтариши ҳаракатида айблаган.

Уго Чавес баъзи ўзбекистонликларга жозибадор сиёсатчи ва қашшоқлар ҳомийси сифатида таниш. Би-би-си ўзбекистонлик ўқитувчи ва бошқа оддий фуқаролар билан боғланиб, унинг ўлимига Ўзбекистонда бўлаётган қизиқиш ҳақида сўради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.