Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ватикан: янги папа сайланди

Сикстин ибодатхонасининг мўрисидан кўкка оқ тутун ўрлаган.

Бу кардиналлар янги Папа сайлашганидан дарак беради.

Янги Папа Католик черковининг раҳбари бўлади.

Авлиё Пётр хиёбонига йиғилган оломон оқ тутун кўриниши ва қўнғироқлар жарангини олқишлар билан кутиб олган.

Рим Папасининг номи тез орада эълон этилиши кутилмоқда.

Янги Папа Бенидикт XVI ўрнини эгаллайди. У ўтган ҳафта Черковни бошқариш учун қудрати етмаётганини айтиб истеъфо берган эди.

115 кардинал кеча Сешанба куни тушдан кейин хилватда йиғилганлар ва тўрт бора янги Папа сайлаш учун овоз берганлар.