BBC navigation

Бирма: Мейтила шаҳарчаси диний низоларга саҳна бўлди

Сўнгги янгиланиш 22 март 2013 - 13:38 GMT
  • Мейтилада буддавийлар ва мусулмонлар ўртасида бошланиб кетган зўравонликлар ортидан полиция кучлари жойлаштирилган. 22 март, 2013 йил.
  • Махсус полиция кучлари буддавийлар ва мусулмонлар ўртасида низолар кечган ҳудудда саф тортишган. Айни пайтда ўтган йилгига ўхшаш қонли этник ва диний зўравонликлар мамлакат маркази бўйлаб ёйилаётганидан хавотирлар бор.
  • Мана бу 21 март, 2013 йил олинган сурат. Ўт ўчирувчилар буддавийлар ва мусулмонлар ўртасидаги зўравонликларга саҳна бўлган Мандалай округи Мейтила шаҳарчасида ёнаётган уйнинг ўтини пасайтиришга уринишмоқда.
  • Юқори мартабали буддавийлар руҳонийси ва полиция ҳимояга етиб келганидан сўнггина мусулмонлар уйларидан ташқарига чиқишган.
  • Полиция Рангун (Янгон) шимолидан 550 чақиримча узоқда жойлашган Мейтила кўчаларини қўриқламоқда. 22 март, 2013 йил.
  • Мейтилага киришга ҳаракат қилган маҳаллий аҳоли вакиллари назорат нуқтасида полиция тарафидан тўхтатилмоқда.
  • 22 март, 2013 йил. Буддавий руҳоний дохил 20дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган зўравонликлар ортидан Бирманинг марказий шаҳарчаси Мейтилада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
  • Мейтиладаги қатор уйлар куйиб кул бўлган. 21 март, 2013 йил.
  • Мейтиладаги масжид ёнмоқда.
  • Мейтила шаҳарчасининг турли жойларида қора тутун кўкка ўрлайди.
  • Кули кўкка совурилган уйлар...
  • Мейтила, 21 март 2013 йил. Вайрон этилган автомашина...

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.