Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президентни 'супер' деган ҳажвчи судланмоқда

Мисрда Президент Мурсийни ҳақорат қилишда айбланган ҳажвчининг тақдири номаълум қолмоқда.

Басим Юсуф ҳозир гаров эвазига озодликка чиқарилди, лекин у президент Муҳаммад Мурсий ва Ислом динини ҳақорат қилиш каби айбларга юз тутмоқда.

Ҳажвчи хусусий телеканаллар орқали кўрсатиладиган омммабоп томошаларида Миср янги президентини фиръавнга қиёслаганди.

Шунингдек, мамлакатдаги ҳам ижроия, ҳам қонун чиқарувчи органлар назоратини ўз қўлига олган президентни "Супер Мурсий" деб атаганди.

Афтидан, демократик ўзгаришлар яратиш ваъдаси билан ҳокимиятга келган жаноб Мурсий ҳажвга бетоқат кўринади.

Мисрда ғалаён кўтарган халқ узоқ йиллик диктатор Ҳусни Муборак ва унинг тузумини қулатганди.

Лекин қудратга келган Мусулмон Биродарлари гуруҳи ҳам энди ўз мухолиф ва танқидчиларига нисбатан тоқатсиз, бўлиб бораётган кўринади.

Мисрликлар инқилоб ўзлари истаган натижани келтирмаганидан анча ҳафсаласи пир бўлган. Лекин янги президентнинг чексиз ҳокимият ва қудратга эга бўлишга интилиши ҳам нгидан янги норозилик тўлқинларига сабаб бўлмоқда.