Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гулсара Маҳмудова: кутилмаганда кириб келдилар

1999 йилдан буён қамоқда сақланган таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг турмуш ўртоғи Гулсара Маҳмудованинг айтишича, 19 апрел куни кечга яқин телефонда сўзлашаётган пайтида бирданига хонадонларида қий-чув кўтарилган.

Эшик қўнғироғи жиринглаган.

"Тинчликмикан, деб қўрқиб кетдим", дейди Гулсара опа.

14 йиллик тутқунликдан кейин Мамадали Маҳмудов озодликка чиқарилган.

Унинг айтишича, фарзандлари ва биринчи марта набираларини кўрган Мамадали Маҳмудовнинг кайфияти кўтарилган.