Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ироқликларга сохта бомбани аниқловчи жиҳозлар сотилган

Лондон маҳкамаси британиялик ишбилармоннни сохта бомбани аниқловчи жиҳозлар сотганликда айбдор, деб топган.

Жеймс Маккормик Ироқ, Саудия Арабистони ва Гуржистонга сотилган сохта детекторлардан миллионлаб доллар пул қилган.

Маҳкаманинг аниқлашича, жиҳозлар голф тўпчаларини топишда ишлатиладиган мосламадан бошқа нарса бўлмаган.

Бу қаллоблик юзасидан текширувлар Би-би-си мухбири Кэролайн Хоулининг икки йил аввал тайёрлаган лавҳасидан бошланганди.