Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўғрилар ўқрайган кўздан қўрқади

Буюк Британияда деярли ҳар икки кишининг бирида велосипед бор.

Шу боисми, велосипед ўғрилиги бу ерда анчайин ўткир муаммолардан бири саналади.

Ньюкасл университети тадқиқотчилари эса, ўғриларни чўчитишнинг иш берувчи антиқа йўлини топишибди.

Мухбиримиз Данни Саважнинг хабар беришича, бунинг учун иккита ўқрайиб турган кўз акс этган плакатнинг ўзи кифоя экан.