Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бангладеш кийим-кечак ишлаб чиқариш саноати қоронғу дунёси

Бангладеш пойтахти Дакка ташқарисида 8 қаватли иншоотнинг қулаб тушиши оқибатида 400га яқин инсон нобуд бўлди, яна кўплаб одамлар бедарак қолмоқда. Бинода Ғарб учун кийим-кечак тикадиган корхоналар жойлашган бўлган. Полиция иншоот хўжайинлари бир кун олдин бино деворларида пайдо бўлган ёриқларга эътибор беришмаганини айтади. Кийим-кечак ишлаб чиқарувчи энг йирик саноатлардан бири Бангладешда. Ғарб ширкатлари ана шу ишчи кучи арзон саноатдан фойда кўришади. Бангладеш кийим-кечак ишлаб чиқарувчи корхоналари ишчилар ҳуқуқларини чеклаш, жуда кам миқдорда ҳақ тўлиш ва кўпда ўта хавфли иш шароитлари боис қаттиқ танқид остига олинади. Би-би-си мухбири Эндрю Норс арзон кийим-кечакнинг бангладешларга қанчалар қимматга тушаётгани, Ғарб учун кийим-кечак тикадиган айрим корхоналар болалар меҳнатидан фойдаланаётганига оид фактларни ўрганган