Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Устоз сабоқлари: Навоийнинг 'Фарҳод ва Ширин' достони. 3-қисм

Би-би-си Ўзбек хизматининг "Устоз сабоқлари" деб номланган мультимедиа лойиҳасида биз муҳтарам устоз, таниқли навоийшунос олим Азизхон Қаюмовдан Ҳазрат Навоий ижодидан сабоқлар уюштириб беришини илтимос қилдик.

Ушбу сабоқда Академик Азизхон Қаюмов Алишер Навоий Хамсасининг иккинчи достони "Фарҳод ва Ширин" ҳақида сўзлайди.

Ушбу қисмда устоз Қаюмов севги изҳор қилиш ташаббусини Ширин ўз қўлига олганига тўхталади, йигитнинг эмас, қизнинг биринчи бўлиб севги изҳор қилишига оид мумтоз адабиётдаги бошқа мисолларни эслатади.