Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қашғарда Би-би-си мухбири нималарни кўрди?

Би-би-сининг Хитойдаги мухбири Дамиан Грамматикас Шинжон Уйғуристонининг сўнгги зўравонликлар рўй берган Қашғарига сафар қилиб, у ерда аслида нималар юз берганини аниқлашга интилди.

Хитой ҳукуматтга кўра, террорчилик хуружини фитналаштираётган гуруҳ фош этилган. Уч расмий гаровга олинган ва пичоқланган. Ёрдамга шошилган яна 12 нафар полициячи уй чида ёқиб юборилганлар. Кейин қуролланган полиция уларни ўлдирган.

"Ўраб олинган ҳодиса саҳнасида бизга бошқа воқеани ҳикоя қилиб беришди. Маҳаллий аҳоли айтишича, ўртада жуда узоқ давом этган келшимовчилик бўлган. Ҳукумат одамлари диндор оила эркакларини соқолларини қириб ташлашга, аёлларни эса ҳисобларини ечишга мажбур қилган", дейди Би-би-си мухбири.