Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Покистонда сайловлар: хавфсизлик асосий муаммо

Покистонда 11 май куни парламент сайловлари бўлиб ўтиши режаланган.

Сайлов куни яқинлашар экан, овоз берувчилар учун асосий муаммо қайси номзодни танлаш эмас, хавфсизликдир.

Биргина Карачи шаҳрининг ўзида ўтган ҳафта мобайнида 5та портлаш рўй бериб, 25 киши ҳалок бўлди.

Ушбу ҳужумларда дунёвий тузум тарафдорларига қарши "уруш" эълон қилган Толибон ҳаракати масъул кўрилмоқда.

Абдужалил Абдурасуловнинг Карачидан тайёрлаган лавҳаси.