Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жоҳар Царнаевнинг дўстлари унга ёрдам бермоқчи бўлганларми?

Бостон портлашларида гумон қилинган Жоҳар Царнаевнинг уч курсдошига нисбатан айблов эълон қилинган. Қозоғистонлик Азамат Тажаяков ва Дияс Қадирбаев, полицияга кўра, Царнаевнинг ётоқхонасидан портлашларга алоқадор жиҳозларни олиб чиқиб ташлашган. Улар далилларни йўқотиш билан адолатни юзага чиқишига тўсқинлик қилишда айбланишмоқда. Учинчи шахс - Робел Филипосга эса, терговчига ёлғон гапирганлик айблови қўйилмоқда.