Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Карла дел Понте: 'Сурия исёнчилари кимёвий қуролни ишга солган'

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Сурияда инсон ҳуқуқлари поймол этилганини текшириш мақсадида ташкил этилган комиссияси етакчи терговчиси Карла дел Понтега кўра, Суриядаги уруш қурбонларидан олинган кўрсатмалар исёнчи гуруҳлар заҳарли зарин газини қўллаганларига ишора қилади.

Дел Понте хоним бу ҳақда Швейцария-Италия телеканалига берган интервьюсида айтган.