Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кобулда мусиқа янгича қиёфада "уйғонмоқда"

Толибон тузуми қулаганидан сўнг Афғонистон концерт залларига мусиқа янгича шаклу шамойил билан қайта бошлаган. Рок ва рэп усуллари Афғонистон учун нисбатан янги. Аммо, уни мамлакатга олиб кираётган ёшлар янги услуб бора-бора оммалашиб кетишига ишонч билдиришади. Айни пайтда хорижий кучлар Афғонистондан чиқиб кетишга ҳозирлик кўришаркан, мусиқа яна Толибон давридаги қоронғу даврга қайтиши мумкинлиги юзасидан ҳам хавотирлар йўқ эмас.