Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Дамашқда Ҳофиз ал-Ассаднинг ҳайкали боши узилди

Сурия Президенти Башар Ал-Ассаднинг отаси Ҳофиз ал-Ассадга қўйилган ҳайкал оломон томонидан ҳужумга тутилгани туширилган видеоёзув интернетга қўйилган. Видеони мустақил манбалардан тасдиқлаш имкони бўлмаган, бироқ жума куни Дамашқ четида тасвирга олингани айтилади. Тасвирдан кўринишича, ҳайкалнинг боши узиб олиниб, оломон томон отилган. Одамлар эса, ҳайкалга ҳужумни олқишлаб туришган.