Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондонда пичоқ ва чопқи билан ҳужум

22 май куни тушки соат 14:20 атрофида Лондоннинг Уилич мавзесида пичоқ ва чопқилар билан қуролланган икки шахс қуролли кучлар казармасига яқин ерда Британия Қуролли Кучлар аскарига ҳужум қилдилар.

Гувоҳларга кўра, ҳужумчилар "Оллоҳу Акбар" дея хитоб қилганлар.

Уларнинг иккиси ҳам ҳодиса еридан қочишга уринмаганлар, атрофдагиларни ҳодисаларни тасвирга туширишга даъват қилганлар.

Ҳужумчилардан бири тасвирга олаётганларга қарата, бу ҳужум Британия аскарлари жаҳон бўйлаб мусулмонларни ўлдираётганликлари учун амалга оширилганлигини айтган.

Британия Бош вазири Дэвид Камерун амални "террорчилик амали", дея атаб, бу каби ҳужумлар ўнгида бош эгилмаслигини билдирган.