Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гуантанамо қамоғи ичкарисига назар

Гуантанамо қамоқхонасидаги юз нафардан зиёд тутқун бир неча ойдан бери очлик эълон қилишган.

Уларнинг аксарисини террорда айблай олишмаган ва озод қилиш қарори берилган. Аммо ҳамон Гуантанамода қолишмоқда.

Шунингдек, бу ҳибсхонани ёпиш ваъдалари ҳам бажарилмади.

Би-би-си қамоқхона ичига киришга изн олган, лекин маҳбуслар билан гаплашишга рухсат беришмаган.

Фақат турма нозири ичкаридаги шароитларни тушунтириб берди.