Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек журналистларига етишмаётгани фақат билим ва савиями?

Ўзбекистон ичкарисидаги ва ҳатто, ҳукумат нашрларида ишлайдиган журналистлар ҳам бугун деярли ҳар бир нашрда ички цензура мавжудлигини айтишади. Президент Каримовнинг онда-сонда, аксариятнинг ишонишича, журналистларни ёлғондакам жасурликка чақириқлари ҳам вазиятни ўзгартираётгани йўқ. Исмини ошкор этишни истамаган журналистга кўра, Ўзбекистонда матбуотни уч даврга бўлиб ўрганса, манзара бироз ойдинлашади, биринчи давр бу - Шўро Ўзбекистони матбуоти, унда матбуот ғоя ташувчи восита эди. Қайта қуриш даврида эса, Ўзбекистонда исёнкор матбуот ўртага чиқди... Бугунги матбуот эса...