Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нима учун ўзбек болалари кўпроқ Хитой ўйинчоқларини ўйнашади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ўзбекистон бозорларида кўпда Хитойда ишлаб чиқарилган ўйинчоқлар сотилади

Ўзбекистон бозорларида сотилаётган айрим Хитой ўйинчоқлари соғликка зарар етказиши мумкин. Мамлакатдаги Новий Век газетаси ана шу хавотирли мақола билан чиққан.

Унда журналист Мунира Раҳимжонова ўйинчоқларни ўрганади ва ўта ўткир ҳид анқиб турган айрим ўйинчоқлардан зарра етишини англаш учун махсус текширувдан ўтказиш ҳам шарт эмаслигини таъкидлайди.

Хитойда ишлаб чиқарилган кўплаб маҳсулотлар саломатликка зарарли бўлиб чиққан ҳоллари тез-тез учрайди.

Аммо, Хитой ўйинчоқлари кимёвий таркиби, санитария ва гигиена қоидаларига қанчалик мос тушиши борасида маълумотлар анча кам.

Ўзбекистон бозорларидаги ўйинчоқларнинг аксари эса, хориж, айниқса, Хитой маҳсулотларидир.

Ўйинчоқлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг Би-би-сига айтишларича, айнан мана шу четдан келтириладиган ўйинчоқларнинг савдоси ҳам чаққонроқ.

Аммо, Ўзбекистоннинг ўзида ўйинчоқлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ вазият қандай? Биз бу борада олдин ўйинчоқ савдоси билан шуғулланган тадбиркорни суҳбатга тортдик.