Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ВИЧ вирусининг компютер графикаси

Қўшма Штатларда ВИЧга чалинган икки бемор илик кўчириб ўтказиш амалиёти ортидан вирусдан халос бўлганлари аниқланган. Ва уларга ВИЧни даволаш учун бериладиган дори-дармонлари тўхтатилган. Бу ҳақда Халқаро СПИД Жамияти Конференциясида эълон қилинган.

Бироқ, Бостондаги шифохона ходимлари ВИЧга даво топилгани ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини айтишмоқда. Уларга кўра, вирус энди ҳеч қачон қайтиб келмаслигини башорат қилиш қийин.

Бундан олдин илик кўчириш ортидан СПИДдан халос бўлгани айтилган бошқа беморга ВИЧга чидамли инсон донорлик қилган.

Бугун хабар қилинаётган икки ҳолатда эса, илик оддий донорлардан олинган.