Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президент учоғини ярим йўлда ушлаб, Сноуденни изладилар

Боливия ҳукумати баъзи Оврўпо давлатлари томонидан Президент Эво Моралесни олиб учган самолёт йўналиши ўзгартирилишини тажовуз дея таърифлаган.

Учоқ бордида Америка Марказий Разведка Бошқармаси ва Миллий Хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуден борлиги тахмин этилиб, Австрияга қўндирилганди.

Австрия Ташқи ишлар вазирлиги воизи эса, Сноуден жаноблари бордда бўлмаганини тасдиқлаган.

Шундан сўнг, Президент Моралес ўз йўлида давом этган, аммо Москва аэропортида қолаётган Сноуденнинг тақдири ҳамон қоронғу қолмоқда