Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланди

Мусулмон дунёсида Ислом тақвимидаги муқаддас ой - Рамазон бошланди.

Араб дунёсидаги уламолар осмонда янги ой кўрингани, бир ойлик рўза ва ибодатни бошлаш мумкинлигини айтишган.

Ислом тақвимидаги тўққизинчи ой бўлмиш Рамазон бундан бир минг тўрт юз йил аввал муқаддас Қуръони Каримнинг илк оятлари Муҳаммад Алайҳиссаломга нозил бўлган вақтга тўғри келади.

Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилиши айтилади.

Айрим давлатлар Рамазон ойини 9 июлдан, Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва яна бир неча давлатлар бир кун кейин бошлашди.

Видеотасвирда Маккаи Мукаррамадаги марказий масжидда Рамазон бошланиши билан адо этилган илк намоз учун одамлар оқиб келаётгани акс этган.

Видео изоҳларсиз берилмоқда