Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Юсуф Галлардо Исломга қандай ўтди?

Америка Қўшма Штатларида 50 миллиондан ортиқ испанлар истиқомат қилади.

Бугунги кунда улар мамлакатдаги энг кўп сонли миллий озчилик ҳисобланади.

Католик оилаларида вояга етган испанларнинг бир қанчаси Ислом динини қабул қилмоқда.

АҚШдаги аҳоли сўровида диний эътиқод борасидаги маълумот тўпланмайди.

Шу боис Ислом динига ўтган испанларнинг аниқ сони маълум эмас.

Бироқ Лотин америкалик мусулмонларнинг сони 100 минг билан 200 минг нафар атрофида деб кўрилади.

Би-би-си мухбири Кети Уотсон аҳолисининг 80 фоизи испанларни ташкил қиладиган Нью-Жерси штатининг Юнион Сити шаҳрида бўлиб, янги мусулмонлар билан учрашган.