Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Суриядаги 'кимёвий ҳужум'га оид видео таҳлил қилинмоқда

Тасвирлар кўнгилни хира қилиши мумкин!

Россия Сурия ҳукуматини кимёвий ҳужум борасидаги даъволарни текширишга рухсат беришга ундамоқда. Айни пайтда БМТнинг юқори мулозими ҳам Башар ал-Ассад ҳукуматидан Дамашқда содир этилгани айтилаётган ҳужумни ўрганишга изн сўраш учун Сурияга келган. Анжела Кей тинч фуқароларга нисбатан кимёвий қурол қўллангани ростлигини аниқлаши лозим бўлади. БМТга кўра, ушбу ҳодисани инсониятга қарши жиноят дея баҳолаш керак. Кўпгина сиёсатчилар таъкидлашича, Сурия ҳукумати ўз фуқароларига нисбатан кимёвий қурол ишлатгани тасдиқланса, халқаро аралашувга сабаб бўлиши мумкин. Қўшма Штатлар ҳам ҳали чоршанба куни Дамашқнинг чекка ҳудудларида кимёвий қуроллар қўлланганми йўқлиги борасида сўнгги хулосасини бергани йўқ. Аммо, Суриядаги кимёвий ҳужумлар акс этгани даъво қилинаётган қўлбола видеотасвирларни томоша қилган мутахассисларга кўра, видеоёзувларни ҳақиқатдан йироқ деб бўлмайди. Бриджит Кендалл лавҳаси ана шу ҳақда