Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бирмада мусулмонлар нима учун қўрқувда яшамоқдалар?

Бу ҳафта собиқан Бирма дея юритилган Мянмар яна диний тўқнашувларга саҳна бўлди.

Мамлакат шимолидаги Загин шаҳрида мусулмонларга тегишли қатор уйлар ва дўконларга ўт қўйилди.

Бу каби ҳужумлар Мянмарда тез-тез рўй бермоқда.

Охирги бир йил мобайнида 200 га яқин киши, улардан аксари мусулмонлар ҳалок бўлишди.

100 мингдан ортиқ аҳоли уй-жойларидан қочиб чиқишга мажбур бўлганлар.

Ушбу зўравонликларни келтириб чиқаришда қисман буддавий руҳноий Вирату ва унинг ашаддий миллатчи ҳаракатини масъул кўрмоқдалар.

Би-би-си мухбири Жона Фишер руҳоний билан суҳбатлашиб, саволга тутди.