Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хавфсизлик чораси жамиятни қўрқитиш, уни таҳқирлаш ҳисобига кўрилиши керакми?

Нега Ўзбекистонда мустақиллик байрами муносабати билан деб хавфсизлик чораларини кучайтириш деб аталадиган амаллар оддий одамларни қўрқитиш, уларга ноқулайлик туғдириш эвазига амалга оширилиши керак?

Ҳар йили август ойида Ўзбекистондаги ҳамма давлат идоралари ходимлари кучайтирилган иш тартибига ўтказилади.

Қўшни мамлакатлар билан чегаралар ёпилади.

Вилоятлардан Тошкентга келиш деярли тўхтатилади.

Тошкент шаҳрида юриш эса деярли имконсиз бўлиб қолади.

Охирги 2-3 кунда пойтахт кўчаларида йиғилиб қолган автомобиллар бир неча километрга чўзилиб кетгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди, ҳатто "Тез тиббий ёрдам" автомобилларининг ўтишига рухсат берилмагани ҳақида Инсон ҳақлари ҳимоячилари Алянси хабар тарқатди.

Хўш, Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари нега бу қадар оддий одамлар ҳаётини қийинлаштирадиган даражагача олиб борилади?

Нима, хавфсизлик кучлари кимдир мустақиллик байрамига террорчилик ҳужумини тайёрлаётгани ҳақида ҳар йили хабар оладими?

Би-би-си ушбу саволни сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга берди.