Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мазори Шарифда жамоат траспорти нега хизмат кўрсатмайди?

Афғонистон шимолидаги Мазори Шариф шаҳрида жамоат транспорти хизмат кўрсатмаслиги аҳоли шикоятларига сабаб бўлган.

Шаҳар кенгайиб борар экан, жамоат транспортига эҳтиёж ҳам ўсган.

Аммо, аҳолига хизмат кўрсатадиган автобуслар ва ё бошқа турдаги жамоат транспорт воситалари йўқлиги одамларни такси хизматидан фойдаланишга мажбурлаши, чўнтаги кўтармайдиганлар эса, оёқда қолганлари айтилади.

Мавжуд иқтисодий қийинчиликлар манзарасида мазкур ҳолат "дард устига чипқон" сифатида изоҳланади.

Мазори Шарифдаги ҳамкоримиз Ҳаёт Шайбон шаҳарда жамоат автобусларининг йўқлигидан кимлар кўпроқ азият чекаётгани ва муаммо ортидаги сабабларни ўрганишга ҳаракат қилган.