Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек гўзали Раҳима Ғаниева ким ўзи?

Индонезиянниг Бали оролида ўтаётган жаҳоннинг энг дабдабали ва жозибадор тадбирларидан бири "Дунё гўзали" танловида илк бора Ўзбекистон вакиласи ҳам иштирок этмоқда. 18 ёшли Раҳима Ғаниева "Дунё гўзали" сайтининг иштирокчилар ҳақидаги саҳифасида жойлаштирилган таништирув видеосида 20 июлда бўлиб ўтган кўрикда "Ўзбекистон гўзали" бўлиб ғолиб чиққанини айтади. Бироқ шоу-бизнес аҳли ва жамоатчилик афтидан бу танловдан буткул бехабар қолган. Кўплар фикрида бу танлов аслида ўтказилмаган.

Ўз мурожаатида Ғаниева хоним, ўз сўзларида, "бу йил "Халқаро Дипломатия ва Иқтисод Университети" талабаси бўлдим," - дейди, аммо мурожаат ёнидаги матнда эса у "Университетга киришни режалаяпман, эҳтимол ҳуқуқшунослик факультетига," деб ёзган. Шундай экан, унинг кимлигини аниқлаш янада мураккаблашган.

Раҳима Ғаниеванинг ўзи қандай қилиб "Дунё гўзали" танловига таклиф қилингани борасида биронта шарҳ бермаяпти. Унинг дўстлари ҳам Би-би-сининг саволларини жавобсиз қолдирди. Ижтимоий сайтлардан бирида шарҳ қолдирган унинг дугоналаридан бири эканини айтган ёш аёл "Уни тинч қўйинглар, у жуда меҳрибон одам, ўзи ҳам кутмаганди уни таклиф қилишларини", - деб ёзади.

Ғаниева хоним атрофида юзага келган миш-мишлар ва сирли вазият ҳақидаги суҳбатимизни тингланг

Image caption Раҳима Ғаниеванинг (марказда) Балида бошқа иштирокчилар билан тушган сурати

qiz o'zbekga xam o'xshamaydi birnarsa deyish qiyin. Muxammadjon Ma'murjonov, Andijon