Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Аш-Шабаб' инсонларни гаровда ушлаб турипти

Кения ҳукумати хабар қилишича, Найроби шаҳридаги савдо марказида 59 киши ўлдирилгани маълум.

У ерда Сомалидаги "Аш-Шабаб" исломий гуруҳи жангарилари кўплаб инсонларни гаровга олиб турипти.

21 сентябр шанба куни "Аш-Шабаб" гуруҳи қуроллилари бостириб кирган эди.

Кения ҳукуматига кўра, 175 киши яраланган, 1000 дан ортиқ одам қутқарилган.

Ҳодиса жойида ҳамон отишма овозлари эшитилиб турипти.

Westgate савдо маркази ичида тасвирга олинган кадрлар.