Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондон эртанинг шаҳри бўлишга тайёрми?

Дунё бўйлаб шаҳарлашув тезлашиб, янги даврга кириб бормоқда. 2050 йилга бориб жаҳон аҳолисининг ярми шаҳарларда яшаши кутилади.

Шаҳарларни ушбу жараёнга мослаштириш эса, бугуннинг долзарб масаласига айланган.

Шаҳар ҳаётининг силлиқ кечишини таъминлашда технология катта рол ўйнамоқда.

Транспорт тармоқлари ҳақидаги маълумотлар, қаерда қатнов қандай кечаётгани ёки шаҳарнинг қайси бурчида сув қувурлари тешилганидан тортиб, барча-барча янгиликларни шаҳар аҳолисига тўғридан-тўғри етказиш дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

Лондон ана шундай смартлик, яъни зукколик бўйича энг олдинги қаторларда экан.

Jane Wakefield лавҳаси ана шу ҳақда