Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Покистон: Зилзила кучидан янги орол пайдо бўлди

Икки юздан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган қақшатқич ер силкиниши Покистоннинг Гвадар бандаргоҳи яқинида янги оролни пайдо қилган.

Рихтер шкаласи бўйича қарийб саккиз баллик зилзила чоршанба куни аср пайти Аваран шаҳрида юз берганди.

Табиий офат етказган улкан вайронагарчиликларга қарамай, денгиз соҳили янги оролни томоша қилиш истагидаги одамларга тўлиб кетган.

Янги оролнинг бўйига қарийб 200, энига 100 метрга чўзилгани, баландлиги эса, 20 метр экани айтилмоқда.

Аммо, чет эллик мутахассисларга кўра, бу каби ҳодиса ғаройиб бўлса ҳам, ўта ноёб эмас.

Видеолавҳамизда батафсилроқ томоша қилинг.