Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кениядаги 'Аш-Шабаб'га жангари ёлловчи билан учрашув

Кения пойтахти Найроби шаҳридаги Westgate савдо марказига ҳужумдан кейин жаҳонда тобора кўп одам "Аш-Шабаб" исломий жангари гуруҳи ҳақида хабардор бўлди.

Савдо марказига ҳужум оқибатида 67 инсон ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Яна 40 тача инсон бедарак кетган.

Би-би-сининг "Панорама" теледастури ижодкорлари Сомалидаги "Аг-Шабаб" гуруҳига жангари ёллаётганларнинг Кениядаги тармоғини ўрганган.

Жангари ёллайдиганлар орасида Момбаса шаҳрида яшайдиган энг танилганларидан бири Макабури.

Унинг исми Абу Бакр Шариф Аҳмад.

Имом Макабури БМТ рўйхатига киритилган ва унинг Кениядан ташқарига чиқиши маън қилинган.

Би-би-си мухбири Питер Тейлор видеолавҳаси.