Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия ҳарбий базасидан Тожикистонга нима наф?

Тожикистон парламенти Россия ҳарбий базасини мамлакат ҳудудида 2042 йилгача қолишига оид келишувни ратификация қилган.

Мазкур битим 2012 йил 5 октябрида Президент Владимир Путиннинг Душанбега сафари чоғи имзоланганди.

Россия Думаси уни қарийб ярим йил олдин тасдиқдан ўтказганди.

Расмий Москва ҳарбий базасининг Тожикистон ҳудудида туриши эвазига мамлакат армиясини модернизациялаштириш ҳамда қурол-яроғ билан таъминлашга ваъда берган.

Тожикистондаги 201-ҳарбий база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий қароргоҳи ҳисобланади.

Бу базада 7 мингга яқин ҳарбий хизмат қилади.

Би-би-си Рус Хизматининг Тожикистондаги мухбири Анора Саркорова база атрофидаги баҳсу мунозаралар ҳамда Москва билан битимнинг ратификация қилиниши Россиядаги кўпсонли меҳнат муҳожирлари тақдирига қанчалар таъсир қилиши борасида ҳикоя қилади.