Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекларнинг келини' Афғонистон президенти бўлмоқчи

Image caption Хадича Ғазнавий Афғонистон президентлигини эплашини айтади

Би-би-си Ўзбек Хизматига гапирган Ғазнавий хонимга кўра, қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилаш асносида Афғонистонда тинчликка эришиш мумкин.

47 яшар ҳуқуқшунос, доришунослик бўйича талаба, мамлакатнинг 32 вилоятида ижтимоий фаолият билан шуғулланган ва бир неча тилда гапира оладиган Хадича Ғазнавий аёл боши билан ўта анъанавий мамлакатни бошқара олишига кўзи етишини айтади.

"Афғонистоннинг жуда яхши халқи бор, маъданлари кўп ва қўшнилари билан муносабатларни яхшилаш орқали мамлакатни ривожлантириш мумкин" - дейди ўзбек тилида гапирган Ғазнавий хоним.

Унинг айтишича, Афғонистон аёллар жуда кучли ва президентликни эплашга тайёр.

Би-би-си Ўзбек Хизмати мухбири Фозилаҳмад Ёлғиз президентликка номзод Хадича Ғазнавий билан олиб борган суҳбатни тингланг: