Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эндиям ҳижобли деб кўринг-чи...

Ҳижобда бўлган туркиялик хотин-қизларга давлат идораларининг эшиклари кенг очилди.

Туркия Бош вазири ҳижобга узоқ йиллардан буён қўйилган тақиқни олиб ташлади.

Фақат битта истисно, у ҳам бўлса, ҳижоблиларнинг ҳануз адлия, ҳарбия ва полиция тизимларида ишлашларига изн йўқ.

Ражаб Тойиб Эрдўғон буни либерал ислоҳотларнинг бир қисми, дея изоҳламоқда.

Аммо унинг танқидчилари назарида, ҳижобга қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши Туркиянинг дунёвий тамойилларига берилган яна бир зарбадир.

Гуней Юлдуз видеолавҳасида томоша қилинг.