Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Филлар инсонларни тушунишадими?

Африкада ўтказилган сўнгги тадқиқотларга кўра, филлар инсон қўл ҳаракатларини тушунишаркан.

Америкалик тадқиқотчилар хулосасига қаралса, ақл бобида филлар ҳам от, дельфин, шимпанзе ва итлар қаторидан ўрин олиши мумкин.

Сўнгги йиллари филларда ўта юқори ривожланган ақл ва ҳиссиёт мавжудлиги аниқланганди.

Масалан, улар ўз қариндошлари суяклари устидан чиқиб қолишса, бир муддат тўхтаб, суякларни хартумлари билан силашади ва бу ҳаракат қайсидир маънода филларнинг ҳам инсон каби ҳиссиёт ҳамда ақл соҳиби эканини кўрсатади.