Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия: Миллатчилар намойишига 'муҳожирлар' сабабчи

Россия полицияси рус миллатига мансуб йигитнинг ўлдирилиши ортидан юзага келган намойиш чоғида камида 400 одамни ҳибсга олган.

Ўта миллатчи руҳдаги бу намойишчилар рус йигитини гўёки Шимолий Қофқоздан келган "муҳожир" ўлдирган, деб норозилик билдиришган.

Кейин бу ҳаракат зўравонлик тусини олиб, намойишчилар Марказий Осиё ва Қофқоздан келган инсонлар ишлайдиган деҳқон бозорига ҳужум қилишган.

"Россия оқ танли руслар учун!" каби шиорларни қичқирган миллатчи намойишчилар наздида Россия таркибида қолаётган Шимолий Қофқоз халқлари ҳам муҳожирлардир.

Рус миллатчилари ҳар йили юзлаб нославян қиёфадаги шахсларга ҳужум қилишади, уларни талашади ва баъзида ўлдиришади.

Сўнгги намойиш ҳам Россияда миллатчилик ҳамда ирқчилик қанчалик кучайиб, илдиз отганини намойиш этади.