Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мусиқа билан Оврўпони забт этаётган ўзбек қизи

Азиза Содиқова - Ғарбдаги мусиқа оламига ўзбекона сас ва рамзларни олиб кираётган бастакор.

У бир асарини Азон садоларидан ҳаяжонга тушиб яратса, бошқасини Франц Кафка мактубларидан илҳомланиб басталайди.

Ҳали 18 ёшидаёқ Азиза Содиқова Тошкентдаги экпериментал "Илҳом" театри саҳна асари учун мусиқа ёзганди.

Британиянинг машҳур скрипкачилари Азиза басталаган куйларни Лондонда ижро этишган. Ёзувчи Франц Кафка мактубларидан илҳомланиб яратилган мусиқаси эса жорий ойда Берлиннинг машҳур концерт залларида янгради.

Азиза - машҳур ўзбек бастакори ва дирижёри Толиб Содиқовнинг набираси. У беш ёшидан бошлаб мусиқа билан шуғулланиб келмоқда.

Ёш бастакорнинг сўзларига кўра, у ёзаётган мусиқани ўтган асрнинг олтмишинчи –етмишинчи йилларида авангард, деб аташарди. Ундан кейин постмодернист, деб таърифлашган.

Ҳозир эса айни мусиқани замонавий оқим, деб аташмоқда. Бастакор билан Дилором Иброҳим учрашди.