Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Террорчими ё қаҳрамон?

Жангарими ё гуманист?

Бельгия ҳукумати 18 яшар Йейоэн Бонтник борасида худди ана шундай савол қаршисида қолмоқда.

Ислом динини қабул қилган ва яқинда Сурияда бўлиб қайтган ўспирин ҳали бир неча йил олдин Бельгияда шариатни ўрнатишни мақсад қилган радикал гуруҳга ҳам аралашиб қолганди.

Бельгия расмийлари Йейоэн Сурияда бирон жангари гуруҳ сафида жанг қилган, деган гумонда.

Аммо унинг ўзи Сурияга инсонпарварлик мақсадида борганини, сурияликларга дори-дармон тарқатиб, ярадор инсонларни хавфсиз жойга элтишда кўмак кўрсатганини айтади.