Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Боксдан сиёсатга: Кличко Украина президенти бўлмоқчи

Профессионал бокснинг WBC таснифида энг оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Виталий Кличко Украина президентлик сайловида ўз номзодини илгари сурмоқчи.

Жаноб Кличко президент бўлиши ниятини илк бора билдираётгани йўқ.

Аммо Украина парламенти ўтган 10 йил давомида чет элда яшаган фуқароларнинг президентлик сайловида номзод бўлишини тақиқлар экан, чемпион боксчи ва парламент депутати Виталий Кличко "Мен президентликка номзодимни қўяман!" деб чиқди.