Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Саудия Арабистони ноқонуний меҳнат муҳожирларини "қувмоқда"

Саудия Арабистони ҳукумати хавфсизлик кучлари ноқонуний меҳнат муҳожирлар ва уларга иш берувчиларга қарши мамлакат бўйлаб рейд бошлашларини айтган.

Рейдлар нафтга бой қиролликда хорижий ишчиларга қарамликни камайтиришга қаратилган янги тартиб-қоидалар асосида олиб борилади.

Ҳисоб-китобларда бугун Саудия Арабистонида аксари Осиёликлардан иборат 8 миллионга яқин хорижийлар борлиги айтилади.

Айни пайтда араб дунёсидаги энг йирик иқтисод ҳисобланган Саудия Арабистони туб аҳолиси каттагина қисми ҳам ишсизлиги қайд этилган.

Биз Жидда шаҳрида истиқомат қилувчи афғонистонликлардан Саид Маъсудга қўнғироқ қилдик ва ғайриқонуний меҳнат муҳожирларига қарши сўнгги саъй-ҳаракатлар қанчалар жиддий кечаётгани билан қизиқдик