Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тожикистон: Сайловда Президент Раҳмон ғалабасига шубҳа йўқ

Тожикистонликлар жорий Президент Имомали Раҳмон ҳеч бир қийинчиликсиз ғалаба қилиши кутилаётган сайловда овоз беришмоқда.

Авторитар раҳбар камбағал собиқ Шўро республикаси - Тожикистонни 21 йилдан бери бошқаради.

У билан бирга сайловда қатнашаётган номзодларни Тожикистон аҳолиси қарийб танимайди.

Мухолифатнинг ягона номзоди, инсон ҳуқуқлари фаоли Ойнихол Бобоназарова расмий рўйхатдан ўта олмади.

Оврўпо Иттифоқи ҳам, Америка Қўшма Штатлари ҳам Марказий Осиёнинг ушбу давлатида ўтган бирон бир сайловни эркин ва адолатли дея тан олмаган.

Дастлабки натижалар пайшанба куни эълон қилиниши кутилади.

Афғонистон билан чегарадош Тожикистон АҚШ ва НАТО қўшинлари учун асосий таъминот йўли ҳисобланади.