Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Борат' кекса актрисани 'ўлдириб қўйди'

BAFTA Britannia мукофотини қабул қилиш маросимида "Борат" машҳур Чарли Чаплин билан бирга 5 ёшлигида рол ўйнаган кекса актрисани "ўлдириб қўйди".

Ҳолливудда BAFTA мукофоти маросимида британиялик машҳур актёр Саша Коэн Барон комедия йўналишидаги маҳорати учун Чарли Чаплин мукофотига муносиб топилгани эълон қилинди.

Мукофотни "Борат"га 1931 йилда Чарли Чаплиннинг "Шаҳар чироқлари" фильмида Чарли Чаплиннинг ўзи билан бирга роль ўйнаган Грейс Карлингтон топшириши эълон қилинди.

Ногиронлар аравачасидаги "Грейс Карлингтон" қўлидаги ҳасса ўша "Шаҳар чироқлари"даги фильмидаги ҳасса эканини айтиб уни "Борат"га берди.

Чарли Чаплинга тақлид қилган "Борат" таёқчага таяниб уни синдириб қўйди ва "кекса актрисани саҳнадан учириб юборди.

Кейин "Борат" "Грейс Карлингтон" ўлими фожеа эканини, бироқ бу ўзидай буюк кишига мукофот топширишнинг нақадар муносиб йўли бўлганини айтди.