Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ўзбек тўйлари куёвсиз, ҳатто келин-куёвсиз ўтмоқда"

Ўзбекистонлик Блоггер Тошпўлат Раҳматуллаевнинг ўз блогида ёзишича, Самарқандда куёвсиз, ҳатто келин-куёвсиз тўйлар ҳам бўлиб ўтаяпти.

Журналист ўзининг "Тўй маънавияти" рукни остидаги мақолаларининг сўнгисида ана шу мавзуда ёзган.

Унинг айтишича, куёв тўйда иштирок этган тақдирда ҳам, чилла ўтар-ўтмас уларнинг чет мамлакатга иш излаб кетиб қолиши ҳоллари кўп учрайди.

Одатда йигитнинг меҳнат муҳожирлигига кетишига тўйнинг ўтказилиши учун сарфланган катта харажат ва қарзларни қоплаш зарурати сабаб бўлади.

"Буни тўлақонли оила дейиш қийин. Ёш келин хонадонга боради, янги хонадоннинг урф-одатларини билмайди, у ерда хизматкор бўлиб қолади," - дейди жаноб Раҳматуллаев.

Би-би-си блоггер билан айни мавзуда суҳбатлашди.