Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Гулнора Каримова йўқ бўлса ҳам, запретлар йўқолмади"

Ўзбекистонда Гулнора Каримованинг бизнес ва хайрия манфаатлари тергов қилиниб, унинг қўли остидаги "Фонд Форум" ташкилоти ёпилар экан, Каримова хонимга яқин саналган санъаткорлар ҳам ҳуқуқ органлари томонидан сиқувга олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Баъзи фаразларга кўра, қатор қўшиқчи ва созандалар нақд валютада гонорар олганлик масаласи бўйича сўроқ қилинганлар.

Гулнора Каримова ўзини қўшиқчиликда ҳам синаб кўриши ортидан ўзбек шоу-бизнесидаги қудратли авторитет саналиб келади. Каримова хонимнинг дастаги қўшиқчига катта саҳналарни очиб бериши мумкин деб ишонилади. У Твиттер орқали санъаткорларни очиқча танқид қилиши шоу-бизнес доираларида жиддий қабул қилинади.

Шу йилда ўзбек мадоннаси, кўп йиллик норасмий чеклов остидаги Юлдуз Усмонованинг "Гулисан" номли қўшиғи Гулнора Каримовага аталган мадҳия дея кенг талқин қилинди.

Бироқ, Гулнора Каримова ҳақиқатдан ҳам қўшиқчилар тақдирини ҳал қилувчи кучми? Ёки шундай куч эдими?

Ўзбекистонда норасман ман қилинган қўшиқчи Озода Нурсаидова 2000-йиллар бошида яратилган "Пантерра" лейбли остига жамланган санъаткорлардан бири эди. Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтилган бу овоз ёзиш ширкати, Нурсаидова хонимга кўра, санъаткорларга ўз вақтида кенг имкониятлар яратиб берган.

Озода Нурсаидованинг Гулнора Каримовага муносабати, хонандаларнинг ман қилиниши, ҳамда Юлдуз Усмонованинг "Гули" қўшиғи ҳақидаги фикрини билмоқчи бўлсангиз, у билан бўлган суҳбатни тингланг.